Страна:
Узбекистан
Язык:
Русский
Ключевое слово

Nuga Best

Филиал компании Nuga Best

Дом / кв.: 54 а
Ориентир: Республиканский Дизайнерский колледж
Телефон: +998 98 362-19-99
Телефон: +998 97 335-99-11
E-mail: davroninat@mail.ru
Web-сайт: www.nugabest.uz
Реквизиты компании:
Форма соб-ти: ООО
Сотрудничество с данной компанией
  • Рейтинг компании 550
  • Просмотр (общий) 1611
  • Просмотр (за сегодня) 722
  • Отзывы 0 (+) (-)
Если Вы являетесь партнером данной компании, то укажите
Если Вы являетесь сотрудником данной компании, то укажите

Nuga Best

«NUGA MEDICAL» компанияси йирик медицина жиҳозлари ишлаб чиқувчи компания булиб, уз махсулотларини «NUGA BEST» номи билан ишлаб чикаради. «NUGA MEDICAL» компаниясига 2002 йилда асос солинган. Бу янгилик олиб кирувчи инновацион компания ўз файласуфий қараши билан биринчи ўринда одамлар соғлиғига хизмат қилишни мақсад қилиб, дунёда олдинда бўлган технологияларни қадимий усуллар билан уйғунлаштирган ҳолда ўз жиҳозларини яратиб келмоқда. «NUGA MEDICAL» компанияси жиҳозлари 60дан ошиқ давлатларда савдо тармоқлари орқали таклиф қилиниб келинмоқда. Компания ўз маҳсулотларини устида ишлашни давом эттириб, илмий изланишларга ўз маблағларини киритмоқда.

«NUGA MEDICAL» компанияси номи ортида бир инсоннинг тарихи ётади. Шунинг учун компания тарихини уни яратган одам ҳақида ёзиш билан бошлаш мумкин. Унинг асосчиси жаноб Чо Сынг Хён. Ким у? Бир корейс аёлининг саккиз боласи бўлган. Катта ўғлининг ёши ўн олтига, энг кичкинасиники эса учга тўлганида унинг эри ҳаётдан кўз юмди. Катта оила боқувчисидан махрум бўлди. Аёлга ёрдам бериш қўлидан қеладиган қариндошлари ҳам йўқ эди.

Бир куни болани ўртоқлари оталари олиб берган ўйинчоқлар ва кийимлар билан мақтана бошлашди. Бола уйига келиб:

- «Ойи, нега менинг отам йўқ?» - деб сўради.

- «Безовта бўлма. Отанг бўлмаса ҳам сенда ҳоҳлаган нарсаларинг бўлади. Мен маълумотли ва катта одам бўлишинга ёрдам бераман» - деб жавоб берди она.

Онанинг эрталабдан кечгача, қўллари қонагунча меҳнат қилишига тўғри келди. Оғир меҳнатдан у соғлигини йўқотди: бели букилмас ва оғрир, оёғи ва қули унга бўйсинмас эди. Шунинг учун бировни ёрдамисиз на ўтира олар, на ёта оларди.

Йиллар ўтиб Чо Сынг Хён ҳукумат буюртмаси бўйича тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқувчи, машҳур компаниянинг мухандиси этиб тайинланди. У буйракда тошларни йўқ қилишга мўлжалланган ускуна яратгани учун фан вазири томонидан мукофотланди ва шунингдек республика президенти қўлидан Жанубий Корея фахрий ёрлиғини қабул қилди.

Она ўғли билан мағрурланар эди. Лекин, ўғил онаси соғлиги учун ҳеч нарса қилиб беролмади. Шунда у ўз олдига онасини соғлигини қайтарадиган жиҳоз яратишни мақсад қилиб қўйди. Шу мақсадда у қадимий тиббиёт ва табиблик анъаналарини ўргана бошлайди. Шундай қилиб кроват-массажер кашф қилинди.

Ўғил биринчи нусхасини онасига олиб келиб:

- «Она унда ҳар куни ётинг» - деди.

Кўп йиллар ўтди. Хозир онанинг ёши саксондан ошди. Унда куч ва соғлиқ тўла. У ўзининг катта оиласига сабзавотлар етиштириб, невараларига қарамоқда ва ҳаётдан бахраманд бўлмоқда.

Чо Сынг Хён кейинчалик узининг шахсий компаниясини тузди. Уни «NUGA MEDICAL» деб номлади.

Справочник | Ташкент
Размещено компаний

9501

Добавить компанию
Мобильное приложение
Более

989560

пользователей

 

ТОП советы:
Скоро ТОП Советов
Конвертер валют